Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) жамоаси, профессор - ўқитувчилар ва талабаларига МУРОЖААТНОМA
- 01.03.2026
- 22
Ҳурматли университет жамоаси – азиз профессор-ўқитувчилар, қадрли талабалар ва фидоий ходимлар!
Президентимизнинг Ёшлар билан мулоқоти давомида илгари сурилган тарихий ташаббус ва қарорлар, белгилаб берилган устувор вазифалар университетимиз фаолияти учун ҳам дастуриламал бўлади.
Шундан келиб чиқиб, Мен университет жамоаси билан бирга қуйидаги вазифаларни амалга оширишни ўз зиммамизга оламиз:
Биринчидан, университетимизда “Ёш экологлар кенгаши”ни ташкил этамиз. Ҳар пайшанба “Ёшлар куни”ни сифатида ректор-педагог-талаба иштирокида “Муаммо-таклиф-ечим тамойили” асосида учрашувлар ўтказилади.
Талаба ёшларни номдор стипендиялар "Президент стипендияси, вазир стипендиялари ва бошқалар"га тайёрлаш мақсадида "Иқтидорли ёшлар" клуби ташкил этилади.
Иккинчидан, битирувчилар бандлигини таъминлаш мақсадида “Университет-иш берувчи ҳамкорлиги тамойили” ва “Дуал таълим тизими”ни тўлиқ амалиётга татбиқ этамиз. Ишлаб чиқариш корхоналари, экологик ташкилотлар билан амалиёт шартномалари кўпайтирилади. Далали амалиёт ва экспедициялар тизимли равишда ташкил этилади.
100 тадан ортиқ дан давлат ва нодавлат сектор, маҳаллий ва хорижий кампаниялар, ишлаб чиқарувчилар иштирокида “Яшил” иш ўринлари (“Green jobs”) ярмаркалари ўтказиш йўлга қўйилади.
Учинчидан, “Eco Expo Central Asia” ҳамда “Global Environment Facility” (GEF) Ассамблеяси доирасида ўтказиладиган халқаро тадбирларга 50 нафар иқтидорли эко-волонтёрлар жалб қилинади.
Жалб этиладиган волонтёрлар ташкилий жараёнларда кўмаклашиш, хорижий меҳмонларга ҳамроҳлик қилиш, экологик ташаббусларни тарғиб этиш, ахборот хизмати ва “яшил” акцияларда фаол иштирок этиш вазифаларини бажаради.
Университетнинг 100 нафар талабалари “Экологик назоратнинг жамоатчи инспектор" лигига ўқитилади.
Тўртинчидан, нуфузли хорижий университетлар ва илмий марказлар билан қўшма дастурлар, академик алмашинув, амалиёт ўташ ва грант лойиҳаларини амалга ошириш кенгайтирилади. ERASMUS дастури доирасида Европанинг ОТМлари ва илмий марказлар билан академик мобиллик ва талабалар алмашинувига алоҳида эътибор қаратамиз.
Бешинчидан, “Green Startup” инкубатори орқали экологик бизнес ғоялар амалиётга жорий қилинади. Шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикасидаги энг йирик технопарклардан бири Инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки ("INNO") билан ҳамкорликда, мазкур парк базасида “Green Eco Lab” ташкил қилиниб, талабаларимизга стратап лойиҳаларини ишлаб чиқишлари учун шарт-шароитлар яратамиз.
Ташаббускор талабаларнинг илмий ва стартап лойиҳалари ҳар йили ўтказиладиган "Халқаро экология қурултойи"да тақдимот қилинади ва молиялаштирилади.
Олтинчидан, рақамлаштириш ва замонавий бошқарув таъмойили асосида электрон таълим платформаларини жорий қиламиз. Илмий тадқиқотлар учун аниқ ва тезкор маълумот базасини шакллантирамиз. “Green Campus” концепциясини амалга ошириш (энергия тежамкорлик, чиқиндиларни камайтириш) кучайтирилади.
Smart Management асосида KPI ва рақамли индикаторлар асосида университет бошқаруви ташкил этилади. Илмий лойиҳаларни онлайн бошқариш тизимлари жорий қилинади. Илмий грантлар ва стартапларни рақамли баҳолаш ҳамда мониторинг қилиш йўлга қўйилади.
Еттинчидан, 300 нафардан ортиқ университет талабаларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спортнинг шахмат, бадминтон, теннис, футбол, баскетбол, гимнастика ва бошқа турлари бўйича тўгараклар йўлга қўйилиб, маҳаллий, миллий, минтақавий ва халқаро даражадаги мусобақаларга жалб қилишни ташкил этамиз.
Фаол талабалар учун университет ҳудудида фаолият кўрсатаётган ГИС (Geographic Information System) офисида амалиёт ўташ имкониятлари яратилади.
Университет талабалари ва илмий тадқиқот институти изланувчилари учун апрел-май ойларида "Талаба ёшлар оромҳоги" ташкил этилади.
Саккизинчидан, экологик маданият ва ижтимоий фаолликни кенгайтириш мақсадида “Яшил ҳудуд” акциялари (дарахт экиш, чиқиндиларни саралаш ташаббуслари), мактаб ва маҳаллаларда экологик тарғибот тадбирлари ўтказилади. Эко-волонтёрлик ҳаракатига катта эътибор қаратилади. 50 дан ортиқ экологик саналарга оид тарғибот тадбирлари, халқаро анжуманлар, учрашувлар ташкил этилади.
Тўққизинчидан, Китобхонлик, маданият ва интеллектуал ривожланиш борасида Green University Маънавият ва китобхонлик марказига айлантирилади. 1000 нафардан ортиқ “Экологик соҳадаги китобхонлик” мусобақаларини ташкил этамиз.
Ҳурматли ёшлар!
Юртимизда Сизларнинг билим олиш ва етук кадрларга айланишингиз учун барча имконият ва шароитлар яратилган, Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар ва белгилаб берилган вазифаларни амалга оширилишини ўзим бошчилигимда Университет жамоаси билан биргаликда таъминлашга ҳамда Сизларни қўллаб-қувватлашга барча куч-ғайратимизни ва имкониятлармизни сафарбар этамиз.
Сизларга юксак ҳурмат билан,
Бахтиёр ПУЛАТОВ,
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини
ўрганиш университети (“Green University”) ректори,
техника фанлари доктори, профессор
English